Бу йили Сув хўжалиги вазирлигида 80 нафар ходим томонидан 83 та коррупция ҳолати аниқланган — депутат
Парламент эшитувларида Сув хўжалиги вазирлигидаги коррупция ҳолатлари муҳокама қилинди.
Маълум қилинишича, бунинг ортидан давлат бюджетига 23 млрд сўм зарар етказилган.
Шунингдек, ўрнатилган 13 мингта «ақлли» сув ҳисоблагичларининг 51%и ҳалигача ахборот тизимларига уланмагани ва солиқ тизимлари билан интеграция қилинмагани таъкидланди.
Сув хўжалиги вазири танқидларга жавобан соҳада муаммолар мавжудлигини тан олиб, коррупцияга қарши курашиш мақсадида ҳеч кимга бўйсунмайдиган 15 нафарлик мустақил аудит гуруҳи иш олиб бораётганини маълум қилди.
