Россияда Халқаро жиноий суд судялари ва прокурорига сиртдан ҳукм чиқарилди

Россияда Халқаро жиноий суд судялари ва прокурорига сиртдан ҳукм чиқарилди

Бу ҳақда The Insider хабар бермоқда.

Нашрнинг хабар беришича, Москва шаҳар суди судяси Андрей Суворов Халқаро жиноий суд (ХЖС) раиси Пётр Юзеф Хофманский, унинг уч ўринбосарига, шунингдек, ХЖС прокурори Карим Хонга нисбатан сиртқи ҳукм чиқарди.

Россия суди уларни айбсиз шахсларни жиноий жавобгарликка тортиш, ноқонуний ҳибсга олиш, шунингдек, халқаро ҳимояга эга шахсларга қарши ҳужум тайёрлаш орқали урушни қўзғатиш ёки халқаро муносабатларни мураккаблаштиришда айбдор деб топган.

Маълумотларга кўра, ХЖС судяларига 3,5 йилдан 15 йилгача, прокурорга эса 15 йил қамоқ жазоси тайинланган.

Россия Бош прокуратураси матбуот релизига кўра, Россия суди аниқлаган маълумотларда 2022 йил феврал–март ойларида ХЖС прокурори Карим Хон россиялик фуқароларни ноқонуний равишда жиноий жавобгарликка тортган, суд президиуми эса суд палатаси судяларига уларни ҳибсга олиш ордери чиқаришни буюрган.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил март ойида Халқаро жиноий суд Россия президенти Владимир Путин ва мамлакатнинг болалар ҳуқуқлари бўйича вакил Мария Лвова-Беловага нисбатан ҳибсга олиш ордери чиқарган эди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: