Украина Донбасда буфер зонаси яратишга розилик бермаган — Президент маслаҳатчиси
Украина президентининг коммуникациялар масалалари бўйича маслаҳатчиси Дмитрий Литвиннинг таъкидлашича, Le Monde нашрида тарқалган «Украинанинг Донбасда буфер зонаси яратишга рози бўлгани» ҳақидаги маълумот ҳаққоний эмас.
Литвиннинг айтишича, Михаил Подоляк фақат муҳокама қилиниши мумкин бўлган назарий моделлар ҳақида гапирган, аммо Украина бу масалада ҳеч қандай қарор қабул қилмаган.
«Бундай масалалар фақат энг юқори сиёсий даражада ёки Украина халқи томонидан ҳал қилинади. Президент кеча буни очиқ таъкидлади», — деди Литвин.
Эслатиб ўтамиз, кеча Владимир Зеленский ҳудудларни Россияга топшириш масаласи фақат референдум орқали ҳал қилиниши мумкинлигини билдирган эди.
