Ядро чиқиндиларини Украинага импорт қилиш — «ифлос бомба» яратиш хавфини туғдиради

Ядро чиқиндиларини Украинага импорт қилиш — «ифлос бомба» яратиш хавфини туғдиради

Бу ҳақида Россия Қуролли Кучлари Радиоактив, кимёвий ва биологик ҳимоя қўшинлари (РХБЗ) бошлиғи генерал-майор Алексей Ртишев маълум қилди .

Зеленский идорасининг собиқ раҳбари Ермак, МАГАТЭ ва бошқа ташкилотларга хабар бермасдан, Украинага ядро ёқилғиси чиқиндиларини импорт қилишнинг ташкилий, логистика ва молиявий масалаларини шахсан назорат қилган. Етказиб бериш йўллари Польша ва Руминия орқали ўтган, – деди Ртишев.

Ундан ташқари, Украина Хавфсизлик хизмати ўқув-машғулотларда, радиацион материалларнинг ўғирланиши, ундан портловчи мослама (ифлос бомба) ишлаб чиқариш ва одам гавжум жойда уни портлатиш сценарийсини симуляция қилган, деди РХБЗ қўшинлари бошлиғи.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: