АҚШда Янги йил арафасида теракт уюштиришни режалаштирган гуруҳ ҳибсга олинди

АҚШда Янги йил арафасида теракт уюштиришни режалаштирган гуруҳ ҳибсга олинди

Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Агентлик хабарига кўра, АҚШ Адлия вазирлиги ва Федерал қидирув бюросининг биргаликдаги фаол олиб борган тадбирлари натижасида Калифорния штатидаги Лос-Анжелес шаҳрида теракт уюштиришни режалаштирган Turtle Island Liberation Front сўл радикал гуруҳининг тўрт аъзоси ҳибсга олинган.

АҚШ Адлия вазири Пем Бондининг сўзларига кўра, ҳибсга олинганлар Тошбақа оролини озод қилиш фронтининг аъзолари бўлган.

«Сўл ва фаластинпараст қарашларга эга гуруҳ аъзолари Янги йил арафасида бир нечта портлашлар уюштиришни режалаштирган. Гуруҳнинг эҳтимолий нишонлари орасида АҚШ Иммиграция ва божхона хизмати (ICE) агентлари ҳам бўлган», — деди АҚШ Адлия вазири Памела Бонди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: