Исроил Ғазога 200 минг тоннадан ортиқ бомба ташлаган
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг бошқа баёнотлари:
◾️ Ғазо устига ташланган бомбаларнинг умумий оғирлиги Хиросимага ташланган бомбалар оғирлигидан 14 баравар кўп бўлди;
◾️ Исроил томонидан қоидабузарликлар кўпайиб бораётганига қарамай, ҲАМАСнинг сокин ва мувозанатли позицияси туфайли Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш режими сақланиб қолмоқда;
◾️ Туркиядан Сурияга қайтган қочқинлар сони 580 минг нафарга етди;
— ИШИД билан юзма-юз жанг қилган NATO’нинг ягона аъзоси сифатида биз Сурия ҳукуматига ушбу террорчилик ташкилотига қарши курашда ҳар томонлама ёрдам кўрсатмоқдамиз;
◾️ Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
