Самарқандда мармар тошлар орасига яширилган 37,4 кг. наркотик фош қилинди
Уни хорижий фуқаро тошлар орасида олиб кирган. Самарқандлик уч фуқаро эса уни сотиш билан шуғулланган. Уларнинг бари ушланган.
Тезкор тадбир давомида жами 37 кг 421 г “экстракцион опий” гиёҳвандлик воситаси ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
