ФХХ Ростов вилоятида маҳбуслар томонидан тайёрланган терактнинг олдини олди
Маълумотга кўра, терактни Марказий Осиё мамлакатларидан келган маҳбуслар режалаштирган. Улар муассаса ходимларини гаровга олиш ва бинога ўт қўйишни мўлжаллаган.
Гумонланувчиларнинг ёнидан пичоқлар, шунингдек террористик ташкилотлар байроғини эслатувчи тасвир туширилган мато топилган.
