Қўшма Штатлар Abrams X прототипини тақдим этди

Қўшма Штатлар Abrams X прототипини тақдим этди

Қўшма Штатлар ўзининг дастлабки Abrams X прототипини қабул қилиб олди. У аввалги моделлардан бир неча факторларга кўра фарқланади. Масалан, янги танкнинг экипажи уч кишилик – снарядларни автоматик механизм юклайди.

Қолаверса, модулли зирҳ такомиллаштирилиб, маълумотларни қайта ишлашда сунъий идрокдан фойдаланилган. Шунингдек, танкка қарши ракеталар ва RPG снарядларидан ҳимояланиш учун фаол ҳимоя тизими ўрнатилган.

Бундан ташқари, гибрид-электр ҳаракатланиш тизими узоқ масофага нисбатан кам шовқин билан бориш, қолаверса ёқилғини 50 фоизга тежаш имконини беради. Абрамс Х 120 мм калибрли снарядларни қўллайди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: