Владимир Путин икки боланинг янги йил орзусини рўёбга чиқарди

Владимир Путин икки боланинг янги йил орзусини рўёбга чиқарди

Катта матбуот анжумани ва тўғридан-тўғри мулоқот арафасида Россия президенти Владимир Путин иккита ўзига хос янги йил совғасини тақдим этди. «Россия-24» телеканали хабарига кўра, давлат раҳбари ўз мурожаатларида орзулари ҳақида ёзган икки боланинг эзгу тилакларини шахсан амалга оширди.

Шундай қилиб, 11 ёшли Владимир дзюдо билан шуғулланади ва у президентдан кўк рангли кимонони совғага олди. Олтойлик бола Егор эса ўта енгил самолётда парвоз қилди.

Маълумот учун, Владимир Путин билан навбатдаги жонли мулоқот 19 декабрь куни бўлиб ўтади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: