Элмурод Ҳақназаров бразилиялик рақибидан устун келди
Қозоғистоннинг Олмота шаҳрида «Alash Pride 115» турнири бўлиб ўтди.
Эътиборлиси, унда ҳамюртимиз, қизиқчи блогер Элмурод Ҳақназаров бразилиялик Диего Лопесга қарши октгонга кўтарилди.
Барча кутган жанг узоққа чўзилмади. Ҳақназаров 1-раунддаёқ сабмишн эвазига ғолибликни қўлга киритди.
