Япониялик олимлар қурбақалар ва калтакесаклар ичакларида рак ҳужайраларини йўқ қиладиган бактерияларни топишди
Япон Илмий-технологик Ривожланиш институти олимлари олиб борган тадқиқотга кўра, калтакесак, япон бақалари ва тритонлар ичакларидаги бактериялар рак ҳужайраларига қарши таъсир кўрсатади. Энг юқори фаолликка эса бақалардан топилган Ewingella americana бактерияси эга бўлган.
Йўғон ичак саратонига чалинган сичқонлар устида ўтказилган тажрибаларда, ушбу бактериянинг бир марта вена ичига юборилиши барча ҳайвонларда ўсманинг тўлиқ йўқолишига олиб келди. Бу натижа иммунотерапия ва кимётерапия каби стандарт даволаш усулларига қараганда анча самаралироқ бўлиб чиқди.
