Умеров Майамидаги музокаралар якунлангани ва улар “яқин орада” яна давом эттирилишини айтди

Умеров Майамидаги музокаралар якунлангани ва улар “яқин орада” яна давом эттирилишини айтди

Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.

​Украина делегацияси раҳбари, Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Рустем Умеров Майамида америкалик ва европалик ҳамкорлар билан ўтказилган учрашув якунлангани ҳақида маълум қилди.

​Аввалроқ, оммавий ахборот воситалари Оқ уйдаги манбасига таяниб, Майамидаги музокараларда АҚШ томонидан Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер, Европа давлатлари томонидан эса Буюк Британия, Франция ва Германия етакчиларининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчилари иштирок этишини хабар қилган эди.

​»Қўшма Штатларда америкалик ва европалик ҳамкорлар билан учрашувни якунладик. Америкалик ҳамкорларимиз билан келгуси қадамлар ва яқин орада биргаликдаги ишларни давом эттириш бўйича келишиб олдик», — деб ёзди Умеров Telegram каналида.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: