Илон Маск тарихда бойлиги 700 миллиард доллардан ошган илк инсонга айланди
Янги рекорд Қўшма Штатларнинг Делавэр штатининг қуйи инстанция суди қарорини бекор қилгани билан боғлиқ бўлиб. Аввалроқ қуйи инстаныия суди Маскка Теsla акцияларига оид опционларни бериш ҳақидаги қарорни бекор қилган эди, бу опционларнинг қиймати 139 миллиард долларни ташкил қилади. Forbes ҳисоб-китобларига кўра, апелляция натижасида энди Илон Маскка 749 миллиард доллар тегишли ҳисобланади.
Атиги беш кун аввал, 15 декабр куни, Маск тарихда бойлиги 600 миллиард доллар чегарасидан ошган инсонга айланган эди.
