АҚШ Ғазони курортга айлантириш бўйича лойиҳа ишлаб чиқди

АҚШ Ғазони курортга айлантириш бўйича лойиҳа ишлаб чиқди

 

 

АҚШ Президенти Доналд Трамп маъмурияти “Қуёш чиқиши” (Sunrise) номли лойиҳа ишлаб чиқди. Унга кўра, Ғазо сектори юқори технологияли қирғоқбўйи мегаполис ва курортга айлантирилиши режалаштирилган.

 

Лойиҳа устида Трампнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Стив Виткофф ва Президентнинг куёви Жаред Кушнер бошчилигидаги жамоа ишлаган. Режа 112,1 миллиард долларга баҳоланмоқда ва уй-жойлар, мактаблар, шифохоналар, инфратузилма ҳамда дам олиш зоналари қурилишини назарда тутади. У 20 йиллик “йўл харитаси” сифатида кўрилиб, Ғазони “Яқин Шарқ Ривераси”га айлантириш мақсад қилинган.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: