Мексикада автобус ағдарилиб кетиши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди

Мексикада автобус ағдарилиб кетиши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди

 

Ҳайдовчи руль бошқарувини йўқотиши оқибатида ичида ишчилар бўлган автобус ағдарилиб кетган. Ҳайдовчи эса ишчиларни ташлаб, воқеа жойидан қочиб кетган.

 

Автобусда бўлган йўловчилардан 5 нафари воқеа жойида вафот этган, 33 нафари эса турли даражада жароҳат олган. Жароҳатланганларнинг 4 нафари оғир аҳволда экани маълум қилинди.

 

Тезкор тадбирлар давомида ҳайдовчи қўлга олинган ва унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган, ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: