Ўзбекистон ёш шахматчилари Жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади
Туркиянинг Анталия шаҳрида шахмат бўйича 9–17 ёшгача бўлган болалар ўртасидаги рапид ва блиц йўналишлари бўйича ЖЧда Ўзбекистон 12 та медаль жамғарди.
— 5 та олтин
— 2 та кумуш
— 5 та бронза
Иккинчи ўрин мусобақа мезбони Туркия терма жамоасига насиб этди (8 та медал). Кучли учликни FIDE жамоаси 6 та медал билан якунлади.
