Сўнгги 4 йилда Ўзбекистоннинг ЕОИИ мамлакатлари билан ташқи савдо айланмаси деярли икки баравар ошди

Сўнгги 4 йилда Ўзбекистоннинг ЕОИИ мамлакатлари билан ташқи савдо айланмаси деярли икки баравар ошди

 

Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербургда бўлиб ўтган Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишида маълум қилди.

 

Ўзбекистон президентининг бошқа баёнотлари:

 

🔸Ўзбекистон ЕИК билан савдо, саноат, молия, қишлоқ хўжалиги ва транспорт соҳаларида 40 та тадбирдан иборат уч йиллик режани амалга оширмоқда;

 

🔸ЕИК қўшма ишчи гуруҳининг бешинчи йиғилиши 2026 йилда Тошкентда бўлиб ўтади;

 

🔸Техник регламентларни соддалаштириш учун МДҲ ва ЕИК институтлари ўртасида мувофиқлаштириш зарур;

 

🔸Тошкент тариф ва тарифсиз тўсиқлар бўйича Ўзбекистон-ЕИК қўшма мувофиқлаштириш гуруҳини тузишни таклиф қилмоқда;

 

🔸Божхона маъмуриятчилигини рақамлаштириш ва узлуксиз юк ташиш моделига ўтиш муҳим аҳамиятга эга.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: