Тошкентда адвокатга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Пойтахтда фаолият юритувчи адвокатлар ҳайъатининг муқаддам судланган адвокати фирибгарлик йўли билан $2 минг олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди, деб хабар берди ДХХ.
Аниқланишича, адвокат жиноят иши доирасида гумонланувчига нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлламаслик масаласини мансабдор танишлари орқали ҳал қилиб беришни ваъда қилган.
