SofaScore. Шомуродов ва Файзуллаевнинг ўйини неча баллга баҳоланди?

SofaScore. Шомуродов ва Файзуллаевнинг ўйини неча баллга баҳоланди?

Туркия чемпионати 17-турида «Истанбул Башакшеҳир» ўз майдонида «Газиантеп» устидан йирик 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Баҳсда ўзбекистонлик футболчилар қаҳрамонларга айланди. Элдор Шомуродов ўйинда 1 та гол уриб, 1 та ассист берган бўлса, Аббосбек Файзуллаев 1 та гол муаллифи бўлди. Яна бир вазиятда Файзуллаевнинг узатмасидан сўнг рақиб ўз дарвозасига тўп киритиб юборди.

SofaScore портали ўйиннинг энг яхши футболчиси сифатида Аббосбек Файзуллаевни топди – 9.3 балл. Элдор Шомуродовнинг ҳаракатлари 7.9 баллга баҳоланди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: