АҚШ хорижда ишлаб чиқарилган дронларни олиб киришни тақиқлади
АҚШ хавфсизликка таҳдидлар туфайли мамлакатга хорижда ишлаб чиқарилган дронларни олиб киришни тақиқлади. Бу ҳақда Politico нашри хабар бермоқда.
Қўшма Штатлар Федерал алоқа комиссияси жосуслик ва маълумотлар сизиб чиқиши хавфини рўкач қилиб, барча янги хорижий учувчисиз учиш аппаратлари (дронлар) ва уларнинг бутловчи қисмларини “қора рўйхат”га киритди, дея хабар бермоқда нашр.
Қайд этилишича, тақиқ фақат янги дронларга тегишли, АҚШда аллақачон фойдаланилаётган дронларга чеклов киритилмайди.
Бу қарор дунё дрон бозорининг 90 фоиздан ортиғини эгаллаган Хитойнинг DJI компанияси учун қаттиқ зарба бўлади.
