Кўршапалаклар сабаб футбол бўйича Англия терма жамоаси бош мураббийсининг ишлари ортга кетди

Кўршапалаклар сабаб футбол бўйича Англия терма жамоаси бош мураббийсининг ишлари ортга кетди

Футбол бўйича Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейтнинг 3,25 миллион фунт стерлинглик XVI асрга оид қўрғонида режалаштирилган таъмирлаш ишлари кўршапалаклар сабабли тўхтатилди. Маълум бўлишича, сер Гарет спорт залига айлантиришни ният қилган собиқ омборхона биносида «Қизил китоб»га киритилган 60 га яқин қўнғир қулоқдор кўршапалаклар қўним топган.

Эндиликда Саутгейт Табиатни муҳофаза қилиш вазирлигидан махсус рухсатнома олиши, ушбу сутемизувчилар учун бинонинг чордоқ қисмини махсус жиҳозлаши ҳамда ҳовлидаги дарахтларга саккизта сунъий ин (уйча) ўрнатиши талаб этилади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: