“Лайк” сабаб бир оила барбод бўлди!..
Туркиянинг фуқаролик ишлари бўйича юқори инстанция суди ижтимоий тармоқларда бошқа аёлларнинг сурат ва постларига мунтазам равишда «лайк» (ёқтириш белгиси) босишни оилавий мажбуриятларни бузиш деб тан олиш ҳақида қарор чиқарганлигини биласизми? Қайсери шаҳрида кўриб чиқилган ажрим иши доирасида суд эркакнинг бундай рақамли фаоллиги ўзаро ишончга путур етказиши ва никоҳнинг бузилишига сабаб бўлувчи омил эканлигини тасдиқлади. Мазкур қарор замонавий рақамли хулқ-атвор, ҳатто оддий «лайк» каби кичик ҳаракатлар ҳам бугунги кунда ҳуқуқий кучга эга бўлиши мумкинлигини кўрсатмоқда. Экспертларнинг фикрича, ушбу суд прецеденти онлайн мулоқотларнинг оиладаги эмоционал хавфсизликка таъсири тобора ортиб бораётганини тан олиш йўлидаги муҳим қадамдир.
Туркия Олий судининг 2-фуқаролик палатаси (Yargıtay 2. Hukuk Dairesi) Қайсери шаҳрида яшовчи аёл эрининг ижтимоий тармоқларда бошқа аёлларнинг суратларига мунтазам равишда «лайк» босишини асос қилиб, ажрим учун ариза берган. Маҳаллий суд дастлаб буни етарли асос деб топмаган бўлиши мумкин, бироқ Олий суд мазкур ҳаракатни «ишончни суиистеъмол қилиш» ва «эмоционал садоқатсизлик» деб баҳолади. Суд хулосасига кўра, эрнинг бошқа аёлларнинг постларига (айниқса, таниш бўлмаган ёки шубҳа уйғотувчи суратларга) «лайк» босиши никоҳ бирлигининг асосларига путур етказади. Туркия Олий суди буни «тўлиқ айбдорлик» сифатида таснифлади ва аёлнинг ажрашиш талабини қондирди.
