Оҳангаронда 9 ёшли қизни зўрлаган эркак 18 йилга қамалди
Шу йилнинг 16 октябрь куни содир бўлган воқеа юзасидан жиноят иши Оҳангарон шаҳар судининг ёпиқ мажлисида кўриб чиқилди.
Олий суд матбуот котибига кўра, муқаддам судланган 31 ёшли фуқаро ЖКнинг 119-моддаси 4-қисми билан айбдор деб топилди.
Шунингдек, у ўта хавфли рецидивист деб топилиб, жазонинг дастлабки 2 йилини турмада, қолган қисмини эса махсус тартибли колонияда ўташи белгиланди.
