Ким Чен Ин ракета ва ўқ-дорилар ишлаб чиқаришни кенгайтиришни буюрди — Clash Report
КХДР етакчиси ракета ва артиллерия корхоналарини кўздан кечириб, ишлаб чиқариш қувватларини ошириш, шунингдек, янги заводлар қуриш бўйича топшириқ берди.
Нашрнинг Корея Марказий ахборот агентлигига (КCNА) таяниб ёзишича, Пхенян мудофаа саноатини ҳарбий стратегиянинг муҳим унсури сифатида кўрмоқда ва уни армиянинг келажакдаги эҳтиёжларига мослаб тайёрламоқда.
Аввалроқ Ким Чен Ин Шимолий Кореянинг илк атом сувости кемаси қурилиши билан танишгани ҳамда янги турдаги ракеталар синовини кузатгани хабар берилган эди.
