Хитой АҚШнинг 20 та мудофаа компаниясига қарши санкциялар жорий қилди
Хитой Тайванга қурол етказиб берилгани сабабли АҚШнинг 20 та мудофаа компаниясига қарши санкциялар жорий қилди — Reuters.
Нашрнинг хабар беришича, санкциялар остига, шунингдек, 10 нафар шахс, жумладан, Anduril Industries компанияси асосчиси ва топ-менежерлари ҳам тушди.
«Чекловлар Хитой Халқ Республикасидаги активларни музлатиш, мамлакатда бизнес юритиш ва унга киришни тақиқлашни назарда тутади. Бу чоралар Вашингтоннинг Тайванга ажратилган тарихдаги энг йирик миқдордаги 11,1 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам пакетига жавоб бўлди», дея ёзмоқда Reuters.
