Хитойда дунёдаги энг узун автомобил йўли туннели очилди
Хитойда дунёдаги энг узун автомобил йўли туннели очилди — China National Radio.
Хабар берилишича, узунлиги 22 километрдан ортиқ бўлган Тяньшань Шэньли туннели Шинжон ҳудудида Урумчи — Вэйли автомагистралида ишга туширилди. Қурилиш ишлари 2020 йилдан буён олиб борилган, унга ажратилган маблағлар ҳажми 46,7 млрд юанни (6,63 млрд доллар) ташкил этган.
Объект фойдаланишга топширилгач, тоғлар орқали қатнов вақти бир неча соатдан атиги 20 дақиқагача қисқарди.
