Саудия Арабистонида Рождествога рухсат берилдими?

Саудия Арабистонида Рождествога рухсат берилдими?

Саудия Арабистонида мусулмон бўлмаган диний байрамларни, жумладан Рождество, шунингдек христиан ва яҳудий байрамларини нишонлашга расмий рухсат берилди. Бу қарор мамлакат валиаҳд шаҳзодаси ва Бош вазири Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд томонидан тасдиқланган.

Маҳаллий ОАВ хабарларига кўра, мазкур қарор қиролликдаги диний сиёсатга янгича ёндашув ва Ислом талқинини замон талабларига мос қайта кўриб чиқиш жараёнининг бир қисми ҳисобланади. Валиаҳд шаҳзода янги сиёсат бошқа дин вакилларининг эътиқод эркинлигини ҳурмат қилиш тамойилига асосланишини таъкидлаган.

Натижада Саудия Арабистонида яшаётган 13 миллиондан ортиқ мусулмон бўлмаган аҳоли — асосан насронийлар — ўз диний байрамларини очиқроқ ва эркинроқ нишонлаш имкониятига эга бўлди.

Сўнгги йилларда бу йўналишда амалий ўзгаришлар ҳам кузатилди:

2022 йилда Рождество арчалари ва байрамона безакларга қўйилган тақиқ бекор қилинди;

2023–2024 йилларда Ар-Риёд ва Жидда каби йирик шаҳарларда Рождество ярмаркалари, тематик концертлар ва меҳмонхоналарда байрам дастурлари ўтказила бошланди.

Расмийлар ушбу ислоҳотларни Саудия Арабистонининг очиқлик сиёсати, маданий хилма-хилликка ҳурмат ва туризмни ривожлантириш стратегиясининг муҳим қисми сифатида баҳоламоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: