Спиртли ичимлик ўлсин-а! Бу воқеани ўқиб на кулишни, на йиғлашни билмайсиз…

Спиртли ичимлик ўлсин-а! Бу воқеани ўқиб на кулишни, на йиғлашни билмайсиз…

Дунё матбуотини ҳайратга солган ушбу воқеа Туркиянинг Бурса вилоятида содир бўлди. 50 ёшли Бейхан Мутлу дўстлари билан кўнгилхушлик қилиб, спиртли ичимлик истеъмол қилганидан сўнг, кутилмаганда ўрмон ичига кириб, ғойиб бўлди.

Яқинлари Бейханнинг уйга қайтмаганидан хавотирга тушиб, дарҳол полицияга хабар беришди. Тезкорлик билан қутқарув гуруҳи ва кўнгиллилар ташкил этилиб, ўрмон бўйлаб қидирув ишлари бошлаб юборилди.

Бироқ, энг қизиқ воқеа ҳали олдинда эди. Мастлиги ҳали тарқамаган Бейхан Мутлу ўрмон ичида қутқарувчилар гуруҳига дуч келиб, ҳеч нарса бўлмагандек уларга қўшилиб олди. У бир неча соат давомида қутқарувчиларга елкама-елка туриб, «кимнидир» қидиришда фаол иштирок этди.

Вазият қутқарувчилар йўқолган шахснинг исмини баланд овозда бақириб чақира бошлаганида ойдинлашди. Ўрмон ичида «Бейхан Мутлу!» деган ҳайқириқлар янграганида, гуруҳ ичида юрган Бейхан ҳайрон бўлиб:

«Мен шу ердаман-ку! Кимни қидиряпмиз ўзи?» – деб жавоб берди.
Бу гапни эшитган қутқарувчилар ва кўнгиллилар шок ҳолатига тушишди. Бир неча соатдан бери қидирилаётган «йўқолган шахс» аслида уларнинг ёнида юргани маълум бўлди. Полиция Бейхан Мутлудан кўрсатма олиб, уни соғ-саломат уйига кузатиб қўйди. Кейинчалик Бейхан ўзининг бу ҳаракатини: «Мен шунчаки ёрдам бермоқчи эдим, кимни қидираётганимизни билмагандим» – дея изоҳлади.

Ушбу кулгили ва антиқа воқеа ижтимоий тармоқларда трендга чиқиб, миллионлаб инсонларнинг кулгусига сабаб бўлди. Бу воқеа тарихга «энг ғалати қидирув амалиёти» сифатида кирди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: