Криштиану Роналду яна бир нуфузли соврин соҳибига айланди
Дунё футболининг тирик афсонаси, тўхташ нималигини билмайдиган Криштиану Роналду Яқин Шарқда тенгсиз деб топилди.
«Ал-Наср» сафида кўрсатаётган ўйинлари ва Саудия Арабистони чемпионатининг мутлақ тўпурарига айлангани Роналдуга «Яқин Шарқнинг энг яхши футболчиси» соврини тақдим этди. Совринлар афсонанинг кетидан қувишда давом этмоқда.
Кўпчилик «у қариди, энди тамом бўлди» деб айтган бир пайтда, Криштиану 40 ёшида ҳали ҳам футбол элитасининг энг юқори чўққисида турибди. Бу шунчаки шахсий мукофот эмас, бу — ирода ва тинимсиз меҳнатнинг ғалабасидир.
Сизнингча, Роналду яна неча йил юқори савияда ўйнай олади?
