Рим Папаси Украинага 100 минг порция шўрва юборди
Папа Лев XIV Рождество байрами муносабати билан Украинага озиқ-овқат ёрдамини йўллади. Учта юк машинаси 100 минг порция тайёр товуқли ва сабзавотли шўрвани етказиб берди. Улар фронтга яқин ҳудудлардаги муҳтож аҳоли ўртасида тарқатилади, дея Ватикан Полшалик кардинал ва хайрия хизматлари бўйича префект Конрад Кражевскийнинг баёнотига таяниб хабар берди.
Шу орқали Папа азоб чекаётган инсонлар билан ёнма-ён эканини кўрсатмоқчи. Озиқ-овқат маҳсулотлари тез-тез ўққа тутиладиган, электр энергияси, сув ва иситиш тизимлари етишмайдиган ҳудудларга етказилди, — дея қўшимча қилди кардинал Кражевский.
