ИИББдан огоҳлантириш: қалбаки дистрибюторлар фаолиятига алданманг!

ИИББдан огоҳлантириш: қалбаки дистрибюторлар фаолиятига алданманг!

 

Огоҳлантириш бежиз эмас. Пойтахт ИИББда фуқаро Хайрулла Шокировга нисбатан йирик фирибгарлик бўйича жиноят иши очилган.

 

У турли платформаларда ўзини четдан салқин ичимликлар олиб кириш ҳуқуқига эга йирик дистрибютор сифатида кўрсатиб, фуқароларга катта даромад ваъда қилган.

 

Якунда эса у одамларга катта зарар етказган. Ҳозирда у гумонланувчи сифатида терговга жалб қилинган ва қамоққа олинган.

 

Хайрулла Шокировдан жабрланган фуқаролардан +998712064099, +998712064252 рақамларига ёки 102 қисқа рақами орқали мурожаат қилиш сўралган.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: