Ўзбекистонликлар энг кўп қайси давлатларга бормоқда? (ТОП–10 давлатлар)

Ўзбекистонликлар энг кўп қайси давлатларга бормоқда? (ТОП–10 давлатлар)

2025 йилнинг январь–ноябрь ойларида Ўзбекистон фуқароларининг хорижга туристик сафарлари сезиларли даражада ошган.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–ноябрь ойларида қарийб 7 миллион нафар Ўзбекистон фуқароси туристик мақсадларда хорижий давлатларга сафар қилган.

Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан таққослаганда деярли 1,3 миллион нафарга ёки 23 фоизга ошган бўлиб, мамлакат аҳолиси орасида халқаро туризмга бўлган қизиқиш барқарор ўсиб бораётганини кўрсатади.

Жорий йилнинг 11 ойи давомида Ўзбекистон фуқаролари энг кўп сафар қилган ТОП–10 давлат қуйидагилардан иборат:

Қирғиз Республикаси — 3,1 млн нафар;
Қозоғистон — 1,3 млн нафар;
Тожикистон — 1,2 млн нафар;
Россия Федерацияси — 399 минг нафар;
Саудия Арабистони — 296,4 минг нафар;
Туркия — 251,1 минг нафар;
Бирлашган Араб Амирликлари — 126,3 минг нафар;
Миср — 61 минг нафар;
Хитой — 46 минг нафар;
Вьетнам — 35,6 минг нафар.
Маълумотлардан кўриниб турибдики, қўшни давлатлар билан бир қаторда, узоқ хориж мамлакатларига ҳам сафарлар сони ортиб бормоқда. Бу эса транспорт-логистика имкониятларининг кенгайиши, визасиз режимлар, халқаро авиақатновлар сонининг ошиши ҳамда аҳоли даромадлари ўсиши билан изоҳланади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: