Полша олти ой ичида шарқий чегарасида “дронларга қарши девор” ташкил қилади
Мамлакат мудофаа вазири ўринбосари Сезарий Томчикнинг маълум қилишича, учувчисиз учиш қурилмаларига қарши кураш тизимини тўлиқ барпо этиш 24 ой давом этади.
“Учувчисиз учиш қурилмаларига қарши курашиш тизимини тўлиқ қуриш икки йил ичида якунланади, аммо тизимнинг илк имкониятлари тахминан олти ой ичида, балки ундан ҳам эртароқ амалда иш бошлайди”, деган у.
