Тошкентда “Швейцария ҳавоси”: тоғлар қайта кўрина бошлади

Тошкентда “Швейцария ҳавоси”: тоғлар қайта кўрина бошлади

Сўнгги кунларда пойтахт аҳолиси анча енгил нафас олмоқда. Узоқ вақт давомида ҳаво ифлосланиши сабаб кўздан йўқолган тоғлар яна намоён бўла бошлади, Тошкент осмонида тиниқлик сезилмоқда. 28 декабрь куни иқлимшунослар ҳам пойтахтнинг кўплаб ҳудудларида “Швейцария ҳавоси” каби ўта тоза ҳаво ҳукм сураётгани ҳақида маълум қилди. Бу ижобий ўзгаришларда, аввало, табиий жараёнлар — шамол ва ёғингарчиликларнинг ўрни беқиёс. Қолаверса, Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни амалга ошириш учун тузилган махсус комиссиянинг тизимли саъй-ҳаракатлари ҳам ҳаводаги чанг ва зарарли моддаларнинг камайишига хизмат қилмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: