Ўзбекистон Афғонистонга навбатдаги гуманитар ёрдамни топширди
Кеча Балх вилоятининг Ҳайратон шаҳрида озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармонлар ҳамда тиббий ускуналардан иборат қарийб 390 тонна юк афғон расмийларига топширилди.
Қайд этилишича, мазкур акция 2025 йил давомида Афғонистон халқига йўналтирилган тўртинчи гуманитар ёрдам ҳисобланади.
