Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати −25° гача пасайиши мумкин
3 январдан бошлаб мамлакат ҳудудига Каспий денгизи томонидан нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Натижада, айниқса марказий ва жануби-шарқий ҳудудларда ёмғир ва қор ёғиши прогноз қилинмоқда.
Январ ойининг иккинчи ярмида эса ҳаво ҳароратида кескин ўзгаришлар кузатилиши мумкин: кундузи +15° гача кўтарилиши, тунги пайтда эса −25° гача пасайиши эҳтимол қилинмоқда.
