Қирғизистон Ўзбекистон билан чегарада 45 метрлик байроқ устунини ўрнатди
Қирғизистоннинг Ўзбекистон билан чегарасидаги “Дўстлик” назорат-ўтказиш пунктида баландлиги 45 метр бўлган байроқ устуни ўрнатилди. Шунингдек, пункт атрофидаги ҳудуд ободонлаштирилди. Бу ҳақда Ўш шаҳри ҳокимияти маълум қилди. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.
Қайд этилишича, лойиҳа Ўш шаҳар мэри Женишбек Токторбаев ташаббуси билан амалга оширилган. Душанба куни устунга Қирғизистон давлат байроғи кўтарилди.
Маросимда шаҳар раҳбари, шаҳар кенгаши раиси Болот Баетов, депутатлар ҳамда қўшни давлатлар консуллари иштирок этди. Муниципалитет маълумотига кўра, тадбир доирасида чегара пунктидаги инфратузилмани тартибга келтириш ишлари ҳам бажарилган.
