Янги йил байрами ва дам олиш кунларида тиббиёт муассасалари туну кун ишлайди — ССВ
31 декабрдан 2 январгача қуйидаги муассасалар аҳолига хизмат кўрсатади:
🔸Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг 13 та филиали;
🔸200 га яқин аҳоли пунктида жойлашган шошилинч тиббий ёрдам бўлимлари;
🔸Туман (шаҳар), вилоят ва республика даражасидаги барча шифохоналар;
🔸Ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари;
🔸Тиббиёт ОТМлари клиникалари;
🔸Ҳудудлардаги 39 та туманлараро қўшма шикастланиш ва ўткир қон-томир касалликлари марказлари;
🔸231 та туғуруқ муассасаси;
233 та болалар даволаш муассасаси.
“103” хизматида 2 860 дан ортиқ тиббий ёрдам бригадаси доимий шай ҳолда бўлади.
