Футболда янги офсайд қоидаси қачондан жорий этилиши мумкинлиги маълум бўлди
Халқаро футбол ассоциациялари кенгаши (IFAB) 20 январь куни Лондонда бўлиб ўтадиган йиғилишда офсайдни аниқлаш қоидаларини ўзгартириш масаласини кўриб чиқмоқчи, деб ёзади AS.
Қайд этилишича, қоидалар қабул қилинган тақдирда 2026/27 йилги мавсумдан бошлаб амал қилади.
Ўзгаришлар ташаббускори «Арсенал»нинг собиқ бош мураббийи, ФИФАнинг футболни глобал ривожлантириш бўлими раҳбари Арсен Венгер бўлди. У агар ҳужумчи сўнгги ҳимоячидан тўлиқ олдинга ўтиб кетмаган ҳолатда тўпни қабул қилса, бу офсайд деб ҳисобланмаслигини таклиф қилмоқда.
