Тошкент вилоятида кадастр ходими 5 минг доллар билан ушланди

Тошкент вилоятида кадастр ходими 5 минг доллар билан ушланди

ДХХ матбуот хизмати хабарига кўра, кадастр инспектори иштирокидаги коррупцион ҳолатга чек қўйилди. Бу ҳақда upl.uz хабар беради.

Махсус тезкор тадбир ДХХ, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бошқармаси ҳамда ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилди. Натижада Тошкент вилояти давлат кадастри палатасининг Бўстонлиқ туман бўлими ходими 5 минг АҚШ доллари олаётган пайтда қўлга олинди.

Маълум бўлишича, у мазкур пул эвазига Бўстонлиқ туманида истиқомат қилувчи фуқарога 8 сотихли уй бўйича кадастр ҳужжатларини “юқори лавозимдаги танишлари” орқали расмийлаштириб беришни ваъда қилган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 2-қисм “Фирибгарлик” ва 1-қисм “Пора беришга кўмаклашиш” моддалари билан жиноят иши қўзғатилди. Гумонланувчига 5 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси таҳдид солмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: