Оғабек Собиров “Қорақалпоғистон халқ артисти” унвони билан тақдирланди
Бунга қадар у “Ўзбекистон халқ артисти” ва “Тожикистон халқ ҳофизи” унвонларига сазовор бўлган.
Ҳозирда ҳофиз “Лазги” ашула ва рақс ансамбли бадиий раҳбари сифатида фаолият юритмоқда.
