Шавкат Мирзиёев спорт залда мунтазам шуғулланади ва яхши жисмоний ҳолатда — Қосим-Жомарт Тоқаев
Қозоғистон президенти МДҲ давлатларининг бошқа етакчилари қандай жисмоний машғулотлар билан шуғулланишини ҳам санаб ўтди.
«Путин яқинда Бишкекда бўлиб ўтган норасмий тадбирда ёш дзюдочига қарши усул қўллаб, кекса авлод шарафини ҳимоя қилди. Алиев ҳам жисмонан бақувват, у билимдонлик билан тинимсиз машқ қилади. Жапаров футбол ўйнаяпти. Мирзиёев яхши спорт формасида, у ҳам залда машғулот ўтказмоқда. Пашинян – велосипедчи. Маълум бўлишича, Лукашенко ҳали ҳам хоккей ўйнайди. Раҳмон ҳам соғлиғидан шикоят қилмайди, денгизчи-жангчи чиниққан. Шундай экан, барча ҳамкасблар ажойиб формада,» – деди Тўқаев «Turkistan» газетасига берган интервьюсида.
