Фарғонада Telegram орқали қўшни аёлга шилқимлик қилган йигит 5 суткага қамалди

Фарғонада Telegram орқали қўшни аёлга шилқимлик қилган йигит 5 суткага қамалди

Фарғона вилояти, Сўх туманида Telegram орқали қўшни аёлга шилқимлик қилган 19 ёшли йигит 5 суткага қамалди.  Аниқланишича, 2006 йилда туғилган X.Д. 2025 йилнинг 26 декабрь куни Telegram мессенжери орқали А.X.га “эрингиз Россияда экан, ўзингиз қўрқмайсизми …” каби шаҳвоний ҳаракатларни билдирувчи сўзлар ёзиб, шилқимлик қилган.

Судда аёл юборилган хабарлар уни руҳий жиҳатдан безовта қилганини, шу сабабли ички ишлар органларига мурожаат қилиб, ёзишмаларнинг скриншотларини тақдим этганини айтиб, қонуний жазо берилишини сўраган.

Жиноят ишлари бўйича Сўх туман суди қарори билан X.Д.ни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 41-1-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топган ҳамда унга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлаган.

Манба

Дўстларингизга ҳам юборинг: