Муҳаммад (с.а.в.) пайғамбарни ҳақорат қилган 21 ёшли йигит қамалди
2025 йил 30 декабрь куни 2004 йилда туғилган шахс интернет ижтимоий тармоғининг «Телеграм» мессенжеридаги ўзига тегишли профиль орқали Телеграм каналларидан бирининг изоҳ қисмида диний адоватни тарғиб қилувчи маълумотни тарқатганлиги аниқланган.
Жиноят ишлари бўйича Пахтачи тумани судининг 2026 йил 9 январ кунидаги қарорига кўра, мазкур шахснинг қилмишида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 184³-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд деб топилиб, унга нисбатан 12 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
