Ҳай, ҳай! Хайрулла, оғайни-дўстим!!! (видео)
Ҳаммаси зўр. Ҳаммасини кўриб-билиб бораяпмиз. Аммо шу мақтновни камроқ қилайлик. жуда мақтагимиз келса, биттагина, майли майдагина бўлса ҳам камчилигини айтайлик. Шу йигитни мухофаза қилайлик. Ҳар сафар у майдонга тушиб, формасини энди тиклаганида бир бало бўлиб кўз тегиб қолаяпди. Ҳа, тўғри сизга «очко» керак!.. Бироқ сиз ҳам худди футболчилар каби, битта «пас»да хатога йўл қўйинг. Қўпол эмас енгилгина… Дейлик, тўп сиздан узоқлаб кетсин. Дейлик, «аут»га чиқиб кетсин… Ана шунда Абдуқодир мавсумни жароҳатларсиз, юқори «нота»да якунлаб берар эди…
