19 ЙИЛЛИК ТУРМУШДАН СЎНГ ЭР-ХОТИН ЎЗЛАРИНИНГ ОПА-УКА ЭКАНЛИГИНИ БИЛИБ ҚОЛДИ

19 ЙИЛЛИК ТУРМУШДАН СЎНГ ЭР-ХОТИН ЎЗЛАРИНИНГ ОПА-УКА ЭКАНЛИГИНИ БИЛИБ ҚОЛДИ

Бразилиялик эр-хотин Адриана ва Леандроннинг ҳаётий воқеаси бутун дунё жамоатчилигини ларзага келтирди. Узоқ йиллар давомида бахтли турмуш кечирган ва фарзанд тарбиялаётган жуфтлик, кутилмаган радиоэфир натижасида ўзларининг биологик опа-ука эканликларини аниқлашди.

39 ёшли Адриана ва 37 ёшли Леандро ёшликларидан ўз оналарини қидириб келишган. Иккаласининг ҳам онасининг исми Мария бўлгани сабабли, улар буни шунчаки тасодиф деб ҳисоблашган. Адриана «Radio Globo» станциясидаги «The Time is Now» кўрсатувига мурожаат қилиб, ўз онасини топишда ёрдам сўраган.

Жонли эфир давомида Адриана онаси билан суҳбатлашишга муваффақ бўлди. Бироқ суҳбатнинг сўнггида она ўзининг Леандро исмли ўғли ҳам борлигини ва уни ҳам гўдаклигида ташлаб кетганини маълум қилди. Ушбу маълумот Адрианани даҳшатга солди, чунки унинг қонуний эри айнан ўша Леандро эди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: