Тезкор ахборот! Тошкент шаҳридаги «Авиатор» савдо-кўнгилочар марказида ёнғинда бир нафар фуқаронинг жасади топилган

Тезкор ахборот! Тошкент шаҳридаги «Авиатор» савдо-кўнгилочар марказида ёнғинда бир нафар фуқаронинг жасади топилган

Тошкент шаҳридаги «Авиатор» савдо-кўнгилочар марказида ёнғин бўлди. Бугун, 31-январь куни соат 15:47 да Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Паркент кўчасида жойлашган «Авиатор» савдо маркази биноси ёнаётганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар ФВББга хабар қилинган. Қутқарув экипажлари соат 15:53 да воқеа жойига етиб борган.

Ёнғин соат 16:50 да қуршаб олинган.

«Корзинка» супермаркетлари тармоғи асосчиси Зафар Ҳошимов ҳам ушбу масала бўйича қўшимча маълумот берди. Унга кўра, ёнғин ўчоғи бинонинг иккинчи қаватида, бошқа ижарачилар ҳудудида аниқланган. «Корзинка» супермаркети эса биринчи қаватда ижара ҳуқуқи асосида фаолият юритади, бино компанияга тегишли эмас.

«Ёнғин «Корзинка» дўкони ҳудудидан ташқарида юз берди ва супермаркетнинг ёнғин келиб чиқишига алоқаси йўқ», – дейилади хабарда.

Ёнғиндан сўнг олиб борилган дастлабки ўрганиш ишларида вайроналар остида бир нафар фуқаронинг жасади топилган, дея қўшимча маълумот берди ФВВ Матбуот хизмати.

Дўстларингизга ҳам юборинг: