Тошкент шаҳридаги “Авиатор” савдо-кўнгилочар марказида ёнғин бўлмоқда
Бугун, 31-январ куни соат 15:47 да Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Паркент кўчасида жойлашган “Авиатор” савдо маркази биноси ёнayotganлиги тўғрисида Тошкент шаҳар ФВББга хабар қилинган. Қутқарув экипажлари соат 15:53 да воқеа жойига етиб борган.
Ёнғин соат 16:50 да қуршаб олинган.
Ҳозирда бинодан барча фуқаролар эвакуация қилинган ва ёнғин ўчириш ишлари олиб борилмоқда. ФВВ янги вазири генерал-майор А. Икрамов ҳам воқеа жойида.
Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар тўғрисида хабар келиб тушмади.
“Корзинка”га алоқаси йўқ — Зафар Ҳошимов
“Корзинка” супермаркетлари тармоғи асосчиси Зафар Ҳошимов ушбу масала бўйича қўшимча маълумот берди. Унга кўра, ёнғин ўчоғи биноларнинг иккинчи қаватида, бошқа ижарачилар ҳудудида аниқланган. “Корзинка” супермаркети эса биринчи қаватда ижара ҳуқуқи асосида фаолият юритади, бино компанияга тегишли эмас.
“Ёнғин ‘Корзинка’ дўкони ҳудудидан ташқарида юз берди ва супермаркетнинг ёнғин келиб чиқишига алоқаси йўқ”, — дейилади хабарда.
