«Авиатор» савдо марказидаги ёнғин ва 3 ёшли қизалоқнинг фожиали ўлими. Яқинлари қаёқда эди?..

«Авиатор» савдо марказидаги ёнғин ва 3 ёшли қизалоқнинг фожиали ўлими. Яқинлари қаёқда эди?..

Тошкент шаҳридаги «Авиатор» савдо марказида содир бўлган ёнғин натижасида инсон талафоти билан боғлиқ мудҳиш ҳолат қайд этилди.

Кўнгилсиз ҳодиса оқибатида савдо марказининг юқори қаватида жойлашган болалар майдончасида ўйнаётган, ҳали 3 ёшга тўлмаган қизалоқ ҳалок бўлди. Ёнғин вақтида бинони қуюқ тутун қоплагани ва болаларнинг саросимага тушгани қутқарув ишларини қийинлаштирган. Она икки нафар фарзанди билан бинода бўлган ва бир нафар фарзандини қутқаришга муваффақ бўлган.

Ёнғин бинони ёритувчи чироқлар тизимидаги носозлик (қисқа туташув) натижасида келиб чиққан деб тахмин қилинмоқда.

Ижтимоий тармоқларда онанинг эътиборсизлиги ҳақида хабарлар тарқаган. Фожиага онанинг ҳаракатлари эмас, балки бинодаги техник носозликлар ва хавфсизлик чораларининг кўрилмагани сабаб бўлган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: